Жамият | 19:48 / 27.04.2016
4073
1 дақиқада ўқилади

Нукусда «Китоб олами» мажмуаси очилди

Бугун, 27 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг маркази Нукус шаҳрида «Китоб олами» мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2015 йил 2 ноябрда Тошкент шаҳрида «Китоб олами» маърифий мажмуаси очилган эди. Жорий йилдан вилоятлар ва туманларда ушбу маърифий мажмуанинг тармоқлари кенгайтирилмоқда.

Агентлик ахборот хизматидан хабар қилинишича, Нукусдаги китоб дўкони 300 метр квадрат майдонни эгаллаган бўлиб, унда турли йўналишдаги адабиётлар стендлари ташкил этилган ва 15 минг нусхадаги китоблар ўрин олган.

Айни вақтда Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари марказларида «Китоб олами» мажмуалари қурилиши ишлари давом этмоқда.