ОАВ Петербургга чиптасиз учиб борган қизчанинг хатти-ҳаракатини ўрганди
Внуково аэропорти камералари ёрдамида Санкт-Петербургга чиптасиз учиб кетган 11 ёшли қизчанинг қандай қилиб бу ишга қўл урганлигига ойдинлик киритилди. Маълум бўлишича, қизча аниқ мақсад билан ҳаракатланган. Бу ҳақда “Российская газета” манбага асосланиб хабар бермоқда.
“Внуковога у катталар изидан келган. Паспорт назорати вақтида у бир йўловчининг ортига очиқ-ойдин беркиниб олади. Аэропорт ходими уни тик тургани учун пайқамай қолади. Йўловчиларнинг шахсий текширув пайтида улардан ҳужжат талаб этилмайди, шу боис қизча қийналмасдан бу босқичдан ҳам ўтиб олади”, — деб ёзади нашр.
Маълум бўлишича, қизча самолёт бортига кўп фарзандли оилага қўшилиб кириб олади. Оиланинг билетлари текширилгач, қизча улар билан бирга самолёт бортига кириб олади.
11 ёшли ўқувчи қиз бир ўзи Москвадан Петербургга чиптасиз учиб кетди