Фан-техника | 18:11 / 27.04.2016
4774
2 дақиқада ўқилади

Олимлар узунлиги беш нанометр бўлган термометрни тақдим этишди

Тадқиқотчилар узунлиги беш нанометрдан ошмайдиган ўзига хос “термометр”ни яратишди. Олимларнинг мазкур ихтироси ҳақида батафсил Nano Letters журналида танишиш мумкин.

Биокимёгарларга маълумки, организмда биъзи бир молекулалар — такие оқсил ёки РНК Рибонуклеин кислотаси —ҳарорат ўзгаришидан жуда қаттиқ таъсирланади. Шундай қилиб, ҳарорат ошганида РНК молекулалари тузилиши ўзгаради — улар ўгирилиб олишади.

«Одатда, инсон сочидан 20 минг марта кичик бўлган бундай табиий термометрлардан илҳом олган ҳолда биз қатъий белгиланган ҳароратларда жойлаша ва ўгирила оладиган турли хил ДНК тузилмаларини яратдик”, — дея қайд этди тадқиқот муаллифларидан бири.

Муаллифларнинг сўзларига кўра, улар ҳарорат ўзгарганида белги берувчи кенглиги 5 нм бўлган термометрни яратишга муваффақ бўлишган. Яратилган термометрлардан ҳаттоки ҳужайралар ичидаги ҳароратни аниқ ўлчашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бу эса олимларга ҳарорат ўзгариши таъсирида ҳужайраларда содир бўлувчи жараёнлар ҳақида янги маълумотлар олишда ёрдам беради.