Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда гопникка ёдгорлик ўрнатилади
Санкт-Петербургда гопникка ёдгорлик ўрнатиш режалаштирилмоқда. Арб-объект концепцияси “Садақа беринг!” ва “Қўнғироқ қилиб олай?” иборалари киради. Бу ҳақда лойиҳа сайтида хабар берилди.
“Санкт-Петербург Россиянинг маданият пойтахти сифатида концепцияни қабул қилиши ва гопникка ёдгорлик ўрнатиши лозим. Скульптура ҳамон ўзига макон изламоқда”, - дейилади арт-объект тавсифида.
Тахминларга кўра, ёдгорлик четроқ туманга ёки унинг тарихий-географик жойида (Лиговский проспекти) ўрнатилади.
Янги ёдгорликни сайёҳлар кўп ташриф буюрувчи диққатига сазовор жойга айлантириш режалаштирилмоқда.
Гопниклар – рус тилининг жаргон сўзи. Бу сўз шаҳар аҳолисининг пастки табақаси, билимсиз, тажовузкор кайфиятдаги ёшлар (ўсмирлар), кўпинча бетайин оиладан чиққанларни ифодалашда қўлланади.