Жаҳон | 14:44 / 27.04.2016
1954
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон сайёҳлар оқими ортиши кутилаётган мамлакатлар рўйхатида биринчи бўлди

Қирғизистон яқин ўн йил ичида сайёҳлар “бум”и кутилаётган Топ-10 мамлакатлари рўйхатида етакчилик қилди. Бу ҳақида The Telegraph хабар берган.

World Travel and Tourism Council маълумотларига кўра, сайёҳликдан тушувчи даромадлар улуши ЯИМнинг умумий ҳажмида ҳар йили 8,2 фоизга ўсади.

Нашр Қирғизистон сайёҳларни водийлари ва тоғ ёнбағирларида отда сайр қилдириш билан қизиқтириши мумкин, деган фикрни билдирди.

Шунингдек, табиат қўйнида вақт ўтказиш, ўтовларда яшаб кўриш ва Сонкел кўли соҳилида юлдузларни кўриш имкони ҳақида гапирилмоқда.

Яқин кунларда сайёҳлик “бум”и кутилаётган Топ-10 мамлакатлари рўйхатига Мьянма, Ҳиндистон, Хитой, Вьетнам ва Африканинг бир қатор мамлакатлари ҳам киритилди.