Жамият | 19:45 / 27.04.2016
2246
1 дақиқада ўқилади

Резина ўрдакчалар пойгаси ғолибига дунёнинг исталган ерига бепул саёҳат тақдим қилинади

АҚШда резина ўрдакчалар пойгаси ғолибига дунёнинг исталган ерида кечки овқат таклиф қилинади, деб хабар бермоқда Boston Globe.

Анъанавий Ducky Wucky River Race мусобақаси 7 майда Гарвардда бўлиб ўтади. Дарёда ўтадиган пойгада бир неча минг рақамланган резина ўрдакчалар иштирок этади.

Чиптаси рақами биринчи ўринни эгаллаган ўрдакчанинг рақами билан мос тушган томошабин ғолиб деб топилади. Ғолибга дунёнинг исталган ерига икки кишилик саёҳат, жумладан бепул кечки овқат, авиачипталар, меҳмонхона мукофот сифатида берилади.

Аввалги мусобақалар ғолиблари саёҳат қиладиган манзиллари сифатида Венеция, Париж, Токио, Дублин, Австралия, Индонезия, ЖАРни танлашган.

Пойга Гарвардда 20 йилдан кўпроқ вақтдан бери ўтказиб келинади. Бир дона ўрдакчанинг нархи 5,5 долларни, 5 та ўрдакчадан иборат тўпламнинг нархи 21 долларни, 13 талик тўпламнинг нархи эса 42 долларни ташкил қилади.