Спорт | 16:17 / 27.04.2016
1560
1 дақиқада ўқилади

Риццоли «Атлетико» ва «Барселона» ўйинида мадридликлар дарвозасига пенальти белгиламай хато қилганини тан олди

Италиялик ҳакам Никола Риццоли ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Атлетико» ва «Барселона» жамоалари учрашувининг сўнгги дақиқаларида мадридликлар дарвозасига пенальти белгиламасдан хатога йўл қўйганини тан олди.

«Ҳимоячининг оёғи чизиқдан ташқарида эди. Бу нарса мени чалғитди. Агар футболда видеотакрорлар бўлганида бу вазиятда хатога йўл қўймаган бўлардим.

Футболда барчаси сониялар ичида ҳал бўлади, янги технологиялар ёрдамида биз ўйинчиларнинг ҳаракатларини аниқроқ баҳолашимиз мумкин бўларди.

93-дақиқадаги вазиятга қадар биз жуда яхши ҳаракат қилгандик. Аммо биргина хато ҳакамлик борасида барча фикрларни чилпарчин қилди», – дейди Риццоли.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш