Шаҳзода Ҳарри келгусида қирол бўлиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Буюк Британия шаҳзодаси Ҳарри яқин келажакда қирол бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. The Telegraph хабар беришича, қиролича Елизавета II набираси Беркширдаги бошланғич мактабга ташриф буюриб, ўқувчилар билан учрашув ўтказган.
Ўқувчилардан бири бўлган 10 ёшли Тристан Ҳарридан қачондир қирол бўлиши эҳтимоли ҳақида сўраган.
«Сиз менимча, мен қирол бўлмаслигимни эшитгач, хурсанд бўлсангиз керак», – деб жавоб қайтарди шаҳзода.
Бундан Тристан қанчалик хафа бўлганини кўргач, Ҳарри шундай деди: «О, унинг қайғуга ботишини қаранг! Менга ёқди! Қани беш ташла».
Сўнгра мактаб ўқувчиси шаҳзода Ҳаррига ўзининг кўнглига чиндан ҳам яқин бўлган иш билан шуғулланишини тилаб қолди.
«Фикримча, қирол бўлиш шаҳзода учун қувноқ тажрибага айланар эди. Мен уни қирол сифатида кўришни истар эдим», – дея қўшимча қилди Тристан.
Маълумот учун, 31 ёшли Ҳарри Буюк Британия қироллиги хонадони шаҳзодаси, қиролича Елизавета Иккинчининг ўғли Уэльс герцоги Чарльзнинг иккинчи ўғли ҳисобланади. Тахт валиаҳди эса Кембриж герцоги, 33 ёшли шаҳзода Уильям ҳисобланади. Унинг икки ўғли бор ва тахт унинг фарзандларига ўтади.