Жамият | 15:33 / 27.04.2016
4423
1 дақиқада ўқилади

Шоира Мунаввара Усмонованинг янги китоби нашрдан чиқди

Таниқли шоира Мунаввара Усмонованинг "Керагимсан" деб номланган янги китоби нашрдан чиқди.

Шоиранинг бугунгача ўнлаб китоби чоп этилиб, шеърият ихлосмандлари томонидан илиқ кутиб олинган. Жумладан, унинг "Бундай элни қайдан топасан" номи билан машҳур бўлган шеъри Озодбек Назарбеков томонидан маромига етказиб ижро этилган.

Шоиранинг ижодига яна-да юксак парвозлар тилаймиз!