Швейцария компанияси АПЛ ҳакамларини соатлар билан таъминлайди
Швейцариянинг TAG Heuer соатсозлик компанияси футбол бўйича Англия Премьер-лигаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ташкилот матбуот-релизида маълумот берилган.
Шартномага кўра, премьер-лига ҳакамлари учрашув пайтида махсус айнан шу брендга тегишли соатлар билан таъминланишади. Ўйин вақтида бренд номи ҳисоб-китобни кўрсатиб турувчи ва тўртинчи ҳакам таблосида кўриниб туради. Бундан ташқари, ташкилот бренди реклама қисмларидан жой олади.
«Премьер-лига билан ҳамкорлигимиз TAG Heuer компаниясининг футбол ривожидаги ўрни алоҳида эканини кўрсатиб беради», — дейди фирма ижрочи директори Жан-Клод Бивер.
TAG Heuer — Швейцария компанияси бўлиб, қўл соатлари, хронометр, смартфонлар ва кўзойнаклар ишлаб чиқаради. Ўз вақтида компания Стив Маккуин, Криштиану Роналду, Ума Турман, Льюис Ҳэмилтон ва Брэд Питт каби машҳурлар билан ҳамкорликда ишлаган.