Симеоне «Малага»га қарши ўйинда майдонга иккинчи тўп ташлангани учун мавсум охиригача дисквалификация қилинди
Испания футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеонени ички чемпионатнинг 35-турда «Малага»га қарши учрашувдаги (1:0) воқеа сабабли уч ўйинга дисквалификация қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими охирларида «Малага»нинг хавфли ҳужуми вақтида мадридликлар захира ўриндиғи ҳудудида туриб майдонга иккинчи тўпни ташлаб юборилган. Вазият ҳакам Антонио Мигель Матеу Лаоснинг мадридликлар жамоаси бош мураббийи Симеонени ўйин жараёнига таъсир кўрсатишда айблаб, майдондан четлатиши билан якунланганди.
Бу вазиятда 45 ёшли Симеоне рақиб ҳужуми вақтида майдонга тўп етказувчи болага (болбой) тўпни майдонга улоқтириш ишорасини берган. Мадридликлар томони болбойнинг ўзи ҳеч қандай кўрсатмасиз тўпни улоқтирганини таъкидлади.
Агар интизом қўмитаси бу версияга ишонганида, майдон чими ҳолатига масъул ходим бўлган Карлос Пенья жазоланган бўларди.
Шу тариқа, Симеоне ушбу мавсумнинг қолган учрашувларини («Райо Вальекано», «Леванте» ва «Сельта»га қарши) трибуналардан томоша қилади.