Спорт | 11:28 / 27.04.2016
1625
1 дақиқада ўқилади

Тьерри Анри «Арсенал» мураббийлари штабидан жой олади

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Тьерри Анри келгуси мавсумдан инглиз клубида расман иш бошлайди. Анри «Арсенал» U-18 жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси сифатида иш бошлайди.

Март ойида Анри А категориядаги лицензияга эга бўлади. Бу мураббий учун чемпионшип даражасидаги ёки ҳар қандай футбол академиясида ишлаш ҳуқуқини беради.

Қайд қилинишича, Анри ёшлар жамоасини бошқарадиган Кваме Ампадуга ёрдамчилик қилади. Ампаду U-16 жамоаси билан кўрсатган юқори натижалари сабаб клуб раҳбариятининг эътиборига сазовор бўлган.

Анри мураббийлик фаолияти билан бирга телевидениеда экспертликни ҳам давом эттиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш