Жаҳон | 19:00 / 27.04.2016
1968
1 дақиқада ўқилади

Тимошенко: янги бош вазир Яценюкдан ҳам ёмонроқ

Украина Олий радасидаги «Батькившина» фракцияси етакчиси Юлия Тимошенко вазирлар маҳкамасининг табиий газ учун ягона нарх белгилаш тўғрисидаги қароридан норозилигини билдирган. У «112 Украина» телеканалида янги бош вазир хусусидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашган.

«Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида янги бош вазир Гройсман аҳоли учун газ нархини кескин оширди. Бунда аҳоли фойдаланадиган, газ қуйиш шохобчалари, шунингдек, уйларни иситиш учун коммунал хўжаликлари харид қиладиган газ нархи оширилди. Вазирлар маҳкамасининг бугунги йиғилишида юз берган оддий фуқароларга нисбатан бундай сурбетликка ҳатто Арсений Яценюк ҳам йўл қўймаган эди», — деб қайд этган Тимошенко.
Унинг қўшимча қилишича, Гройсман инсонларни қўпол равишда алдаган.
Украина вазирлар маҳкамаси, Халқаро валюта жамғармасининг навбатдаги кредит портфели шартларидан бири бўлган талабни бажариб, аҳоли учун газ нархини кескин оширган эди.