Жаҳон | 12:01 / 27.04.2016
1771
1 дақиқада ўқилади

Тоғли Қорабоғ Озарбойжон томонидан ўт очилиши туфайли бир аскари ҳалок бўлганини иддао қилди

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 27 апрель куни тунда Озарбайжон томонидан ўққа тутилиши натижасида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Кавказский узел» хабар бермоқда.

Вазирликнинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбий бўлинмалари Мартакерт ва бошқа аҳоли яшаш пунктларини ўққа тутган.

Маълум қилишларича, Озарбайжон қуролли кучлари ўт очишда артиллерия, миномётлар ва «Град» ракета учириш тизимидан фойдаланишган.

Ўта оғир олинган жароҳат туфайли Тоғли Қорабоғ қуролли кучлари аскари, 1996 йилда туғилган Айк Минасян ҳалок бўлган.