Жамият | 18:51 / 27.04.2016
5602
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ғаройиб ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юз берган ғаройиб ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди. Унда "Нексия" автомобили қоида бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланмоқчи бўлади. Бироқ унинг қаршисида пайдо бўлган "Каптива" қоидабузарни "тўғри тушуниш"ни истамай, ундан йўлни бўшатишни талаб қилади. 

Албатта, бу серқатнов кўчаларда содир бўлган кичик ЙТҲдан бири, холос. Бироқ айнан шу каби кичик қоидабузарликлар ёмон оқибатларга сабаб бўлмоқда. Шундай экан, ҳайдовчилардан қоидабузарликнинг кичиги бўлмаслигини унутмасликни сўраб қоламиз.