Ўзбекистон | 14:45 / 27.04.2016
2496
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари DreamJob School лойиҳасида иштирок этмоқда

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва DaVinci Solutions консалтинг компанияси эксклюзив лойиҳани ишга туширди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

DreamJob School талабалар учун ноёб платформа бўлиб, иштирокчилар унда карьераларини режалаштиришдан то ишга киргунга қадар бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишади.

DaVinci Solutions директори Анна Ефимованинг сўзларига кўра, DreamJob School талабаларни реал муҳитда ишлаш учун тайёрлашга қаратилган ноёб лойиҳадир. Кўплаб талабалар университетни битиргач, нима қилишни ва қандай қилиб ўзларини компанияларга “сотишни” билмайдилар. Лойиҳа давомида талабалар иш излаш, интервьюдан ўтиш, резюме ёзиш, фаолиятларини режалаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича билимларини оширадилар, деди у.

Ушбу лойиҳа тўртта сессиядан ташкил топган. Ҳар бир сессия уч соат давом этади. Биринчи сессия “Орзуга йўл” деб номланди.

Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун бепул бўлиб, консалтинг, HR ва тадбирлар ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи DaVinci Solutions компанияси ташаббуси билан ташкил этилди.