Жаҳон | 21:37 / 27.04.2016
2553
1 дақиқада ўқилади
Туркиянинг Бурса шаҳрида худкуш аёл ўзини портлатди
Туркия ғарбидаги Бурса шаҳридаги тарихий туман Улу Жамидаги масжид яқинида террорчи аёл ўзини портлатган.
Маҳаллий нашрлар маълумотига кўра, бу портлаш туфайли камида 10 киши жароҳатланган.
Портлаш Тошкент вақти билан соат 19:25да амалга оширилган. Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар маълум эмас.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари етиб келиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатилган, ҳудуд атрофи полиция томонидан ўраб олинган.