Иқтисодиёт | 15:09 / 27.04.2016
2072
2 дақиқада ўқилади

Twitter акциялари чорак ҳисоботлари туфайли пасаймоқда

Twitter Inc чораклик ҳисоботи сармоядорларни яна ранжитди: даромад ўсиши тўхтаган, чунки микроблоглар хизмати мураккаб интерфейсни яхшилаш эвазига ўз аудиториясини зўрға кўпайтирмоқда. Бу ҳақда Рейтер ҳабар берди.

Twitter акциялари 13,6 фоизга, яъни 15,34 долларгача тушиб кетди. Бунга сешанба куни ким ошди савдосида компания реклама берувчи йирик корхоналарнинг харажатлари кичиклиги туфайли умидларни оқламайдиган даромади тўғрисида маълум қилгани сабаб бўлди.

Шунингдек, компаниянинг ушбу квартал учун аналитиклар баҳосига нисбатан анча паст прогнози ҳам акциялар нархининг тушиб кетишига туртки бўлди.

Twitter янги фойдаланувчиларни жалб этиш масаласида қийинчиликка дуч келмоқда, чунки унинг интерфейси кўпчиликка мураккаблик қилади.

Биринчи чорак даромади йиллик кўринишда 36 фоизга ўсди ва 594,5 миллионни ташкил этди. Бироқ бу кўрсаткич аналитиклар кутган 607,8 миллион доллардан анча кам.

Компаниянинг соф зиёни 79,7 миллионгача ёки ҳар акция учун 12 центга камайди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 162,4 миллион доллар ёки ҳар акция учун 25 цент эди.