Фан-техника | 11:08 / 27.04.2016
2808
2 дақиқада ўқилади

Вестминстер университети талабаларига Beeline‘нинг “Учинчи авлод” дастури ҳақида сўзлаб бердилар

27 апрель куни алоқа оператори Beeline компания ходимларининг Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетининг (ТХВУ) III ва IV курс талабалари билан кўчма учрашуви ўтказилганлиги тўғрисида хабар беради.

“Бизнинг компаниямиз ва Ҳалқаро Вестминстер Университетини кўп йиллик муваффақиятли ҳамкорлик ва қадрли кадрларни ишга жойлаштириш бирлаштиради, — дейди Unitel‘нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова. — Бу муносабатлар ишонч ва катта тажрибага асосланган, чунки бу ерда кўплаб замонавий йўналишлар, шу борада IT ва менежмент бўйича ёш мутахассислар тайёрланади. Ишонаман, ушби фойдали тадбир доирасида истеъдодли битирувчилар учун янги имкониятлар очилади, ва улар иш таклифини қўлга киритадилар”.

Учрашув давомида талабалар дастур ва унда иштирок этиш имкониятлари ҳақида барча қизиқтираётган саволларни бердилар, шунингдек, Unitel МЧЖнинг информацион технологиялар дирекцияси ҳамда ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича дирекциясининг ходимлари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамизки, “Учинчи авлод” стажировка дастурида иштирок этиш учун аризалар graduate@beeline.uz электрон манзилига Ўзбекистоннинг барча олийгоҳларидаги III ва IV курс талабалардан, шунингдек, яхши ўзлаштириш даражасига эга бўлган магистрантлардан қабул қилинади. 2016 йилда дастур доирасида тижорат дирекцияси, техник дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, шунингдек шартномалар тузиш ва логистика хизмати бўлимида амалиёт ўташ очилган.