Хитойдаги уй жониворлари қабристони машҳур бўлиб кетди
Пекинда жойлашган уй ҳайвонлари қабристони маҳаллий аҳоли ўртасида оммалашиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Байфудаги қабр тошларида “Жаннатда оғриқ йўқ. Руҳинг ором топсин. Бу дунёда ҳам у дунёда ҳам мен ҳамиша сени қалбимда сақлайман”, “Менинг бахт фариштам, менинг бир умрлик муҳаббатим” каби ёзувларга дуч келиш мумкин.
Қабристонга 2005 йилда асос солинган. Бу ердан жой буюртма қилиш нархи ҳар квадрат метр учун 2 минг юань (220 евро), плюс қабрни безатиш ва 50 юань (5,5 евро) қийматидаги харажатлар.
Байфу ҳудудида кучук, мушук, қуён, балиқ, ўрдаклар дафн этилган. Бу ерда ҳатто горилла ва тошбақаларнинг ҳам қабри бор.
Марҳум жониворларнинг эгалари мунтазам равишда қабрларни зиёрат қилиб туради. Байфунинг кўпчилик мижозлари буддистлар. Улар марҳум жониворларга қурбонликлар қилиш уларга у дунёда кўмак беришига ишонадилар. Энг кўп келтириладиган қурбонликлар – емиш, ўйинчоқлар ва ҳоказо.
Пекинда умумий ҳисобда тахминан 10та жониворлар қабристони бор.