Жамият | 19:20 / 27.04.2016
2571
1 дақиқада ўқилади

Ёшларга оид давлат сиёсатининг йиллик режаси ОАВ олдида сарҳисоб қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Дастури“нинг I чоракдаги ижроси якунлари ва келгусидаги режалар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбеккино миллий агентлиги масъул ходимлари, вазирлик раҳбарлари, олий таълим муассасалари проректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сўзга чиқувчилар глобаллашув жараёнида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларнинг иқтидорларини намоён этиш, келгусидаги касбий фаолиятга тайёрлаш олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг асосий вазифаларидан бири эканлигини айтиб ўтилди.