Жаҳон | 12:47 / 28.04.2016
1906
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда ўтказилган амалиёт натижасида 6 нафар жангари ўлдирилди
Афғонистон шимолидаги Қундуз вилояти ҳудудида ўтказилган махсус ҳарбий амалиёт натижасида 6 нафар жангари йўқ қилинган. Бу ҳақда Khaama Press хабар тарқатган.
Мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, афғон ҳарбийлари 28 апрелга ўтар кечаси жангарилар ҳужумига йўлиққан. Ҳукумат ҳарбийлари қарши ҳужумга ўтишган ва отишмалар давомида 6 нафар жангари йўқ қилинган. Ҳарбийларнинг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ.