Жамият | 12:06 / 28.04.2016
2790
1 дақиқада ўқилади
Аграр университети олимлари оғирлиги 1 килограммли лимон навини яратишди
Тошкент давлат аграр университети олимлари тўққизинчи ҳудудий инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида мевасининг оғирлиги 1-2 килограммгача етадиган янги лимон навини намойиш этишди. Бу ҳақда uz24.uz хабар берган.
Янги технологиялар асосида етиштирилган ушбу мева нави экилганидан тўрт йил ўтиб ҳосил бера бошлайди. Оддий лимон нави эса беш йилда ҳосил беради. Янги нав юқори ҳосилдорлиги билан ҳам ажралиб туради – бир гектар ердан 70-75 тонна лимон етиштириш мумкин.