Иқтисодиёт | 07:48 / 28.04.2016
2261
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Федерал захира тизими таянч ставкасини ўзгартирмасликка қарор қилди

АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) навбатдаги йиғилиш якунларига кўра асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз, яъни йиллик 0,25-0,5 фоиз миқдорида қолдиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, бу қарор таҳлилчиларнинг прогнозлари билан мос келган.

"ФЗТнинг очиқ бозорлар бўйича қўмитаси иқтисодий шароитлар таянч ставкасини босқичма-босқич ошириш учунгина асос бўладиган тарзда ривожланишига умид қилмоқда. Ставка, эҳтимол, маълум муддат давомида узоқ муддатли истиқболда устун бўладиган даражадан пастроқ қолади. Ставканинг жорий траекторияси иқтисодий салоҳиятларга боғлиқ бўлади", дейилмоқда хабарда.   
Ўтган ҳафта Reuters агентлиги ФЗТ таянч ставкани навбатдаги йиғилишда аввалги даражада сақлаб қолиши, бироқ кейин уни бир йилда икки марта кўтариши мумкинлиги прогноз қилинган ҳисоботни тақдим қилганди.