Жаҳон | 10:13 / 28.04.2016
1587
1 дақиқада ўқилади

БМТ Сурия бўйича музокараларнинг май ойида тикланишига умид қилмоқда

БМТ май ойида Суриядаги томонлар ўртасидаги музокараларни қайтадан бошлашга умид қилмоқда. Бу ҳақда БМТ Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистурага асосланиб, Associated Press хабар берган.

У Хавфсизлик кенгаши брифингидан кейин Россия ва Қўшма Штатлар бу масалага, яъни музокараларнинг ўтказилишига "олий даражада ёндашиши" кераклигини қайд этган.

Бундан олдинроқ, де Мистура Суриядаги зиддиятга алоқадор томонларнинг умумий рўйхати тайёрлангани ҳақида маълум қилинганди.

Сурия мухолифати ўтган ҳафтада Башар Асад ҳукумати билан сулҳга амал қилишни тўхтатганди. Бунга ҳукумат қўшинлари мухолифтга ўт очишда давом этаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Шунингдек, келишувнинг бошқа шартлари, жумладан асирдагилар қайтарилмагани айтилган.