БМТ Хавфсизлик кенгаши Кот-Д'Ивуардан санкцияларни олди
БМТ Хавфсизлик кенгаши 28 апрелда аввалроқ Кот-Д'Ивуарга қарши киритилган санкцияларни бекор қилишга қарор қилди. Тегишли резолюция Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг бир овози билан қабул қилинди.
Кот-д'Ивуарга қарши санкциялар 2004 йилдан бошлаб бир неча босқичда киритилган. Бугунги кунгача улар қурол-аслаҳа эмбаргоси ҳамда сафарлар уюштиришга тақиқлов ва банк маблағларини музлатишни кўзда тутувчи жисмоний ва юридик шахсларга қарши манзилли чораларни ўз ичига олган. 28 апрелда қабул қилинган резолюция билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкцион тартибнинг бажарилишини назорат қилиш учун яратилган қўмитаси тарқатиб юборилади.
Кот-д'Ивуарда 2010 йил октябрда ўтказилган президентлик сайловларидан кейин президент этиб сайланган Алассан Уаттара гуруҳлари билан президент лавозимидан кетишни истамаган Лоран Гбагбо қўшинлари орасида қуролли ихтилоф чиққан. Тўқнашувлар оқибатида 3 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Уаттара 2011 йил 21 майда мамлакат президенти сифатида қасамёд келтирган.