Фан-техника | 19:21 / 28.04.2016
2390
1 дақиқада ўқилади
BMW компанияси АҚШ паралимпияси учун янги аравача ишлаб чиқармоқда
BMW компаниясининг Америкадаги бўлими АҚШнинг паралимпия жамоаси учун янги пойга аравачаларини яратди. Атлетлар бу аравачалардан сентябрь ойида бўлиб ўтувчи Рио-де-Жанейродаги ўйинда фойдаланиши мақсад қилинган.
BMW компанияси америкалик паралимпиячилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган мазкур аравачага аввалгиларига нисбатан анча яхшироқ бўлган аэродинамика ўрнатишди ва шассини қайтадан ишлаб чиқишди. Дизайнини яратишда карбондан фойдаланилди. Аравачалар ҳар бир спортчи учун индивидуал созлаш параметрларига эга бўлади.
BMW компанияси аравачаларни яқин ойларда тезроқ ишлаб чиқаришни режалаштирган. Аравачалар АҚШ терма жамоасига ёзда етказилиб берилиши кутилмоқда.