Жамият | 21:00 / 28.04.2016
10827
2 дақиқада ўқилади

Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида иккита электрон ўқитиш хонаси фойдаланишга топширилди

“ЛУКОЙЛ” ОАЖ кўмагида Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида иккита электрон ўқитиш хоналари очилди.

Ўқув хоналарининг очилиш маросимида Бухоро шаҳри ҳокими Валижон Ўринов, «ЛУКОЙЛ» ОАЖ ташкилий тузилмани ривожлантириш ва ходимларни бошқариш Департаменти бошлиғи Юрий Пихтовников, Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи директори Маликжон Муродов, ҳамда «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва бошқа ҳамкор ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этдилар.

«ЛУКОЙЛ» ОАЖнинг ташкилий тузилмани ривожлантириш ва ходимларни бошқариш Департаменти бошлиғи Юрий Пихтовниковнинг сўзларига кўра, Бухоро коллежи 2018 йилда ишга туширилиши кутилаётган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида ишлаш учун ходимларни тайёрлаб беришда муҳим аҳамият касб этадиган ўқув даргохларидан бири сифатида эътироф этилади.

Ўқув хоналарининг очилиши билан бир қаторда Қандим мажмуасида фаолият олиб борувчи «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» ходимлари ва Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи талабаларини ўқитиш курслари бошланди.