Жаҳон | 01:06 / 28.04.2016
1732
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда тўй пайтида газ баллон портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штатида тўй вақтида газ баллон портлаши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда полициядаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
"Газ баллон портлаши оқибатида 2 аёл ва 5 бола ҳалок бўлган, яна 15 киши жароҳат олган", деб маълум қилди полиция вакили.
Шунингдек, баллон тўй маросими учун таомлар тайёрланаётганла ёниб кетиб, портлаб кетгани маълум қилинди. Барча жароҳатланганлар тезлик билан маҳаллий шифохонага етказилган, улардан икки нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Портлаш оқибатида яқин орадаги уйларга ўт кетган.