Жаҳон | 15:31 / 28.04.2016
1666
1 дақиқада ўқилади
Ироқ ҳукумати Al Jazeera’нинг Бағдоддаги бюросини ёпди
Ироқ коммуникация ва ОАВ комиссияси Al Jazeera медиатармоғининг Бағдоддаги бюросини ёпди ва ундаги журналистларга мамлакат ҳудудида янгиликлар тайёрлашни тақиқланди. Бу ҳақда компания ўз сайтида маълум қилган.
Ҳукумат томонидан Al Jazeera’га йўлланган мактубда компаниянинг мамлакат ҳудудида ҳаракатланиши таъминловчи лицензияни қайтариб олиш масаласи тилга олинган.
Al Jazeera, ўз навбатида, бундай хатти-ҳаракатдан шок ҳолатига тушганини ва мамлакат ҳаётига оид янгиликларни ўз аудиториясига беришда давом этишини маълум қилиб ўтган.