Жаҳон | 15:51 / 28.04.2016
2069
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Путиннинг Рогозинга хайфсан эълон қилганидан хабар топди

Россия президенти Владимир Путин "Восточний" космодромидан биринчи ракета фазога муваффақиятли кўтарилгач, бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозинга хайфсан эълон қилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси 28 апрелдаги сонида ёзмоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, давлат раҳбари 27 апрель тонгги 5:01га мўлжалланган парвознинг бир кун кечиктирилишига баҳона бўлган сабаб туфайли шундай қарор қилган. Мутахассислар «Союз-2.1а» ракета ташувчисининг ёқилғи клапанида нуқсон аниқлашган, бироқ кейинроқ маълум бўлишича, аслида клапан ишлаган, ишчилар шунчаки масъулиятсизликка йўл қўйиб, клапанга уланган кабелни текширишмаган.

Бундан ташқари, президент "Роскосмос" раҳбари Игорь Комаровга қаттиқ хайфсан эълон қилган ва кабель ишлаб чиқарилган илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори Леонид Шалимовга нисбатан эгаллаб турган лавозимига унчалик ҳам мос келмайди, мазмунидаги буйруққа имзо чеккан.

Путин Россиянинг янги космодромидаги илк ракета парвозини шахсан кузатиб турган.
«Союз-2.1а» ракета-ташувчиси ўз бортида «Михайло Ломоносов», «Аист-2Д» ва SamSat-218Д сунъий йўлдошларини яқин орбитага муваффақиятли олиб чиққан.