Пентагон раҳбари АҚШ конгрессига Сурия мухолифати учун пулларнинг тақдим қилинишини таклиф қилди
Пентагон раҳбари Эштон Картер АҚШ конгрессига мамлакатнинг ҳарбий бюджетидан Сурия муҳолифати отрядларини тайёрлаш учун ажратилган, бироқ бу дастур муваффақиятсиз чиқгани учун қонун чиқарувчилар томонидан музлатилган 350 млн долларни тақдим қилишни таклиф қилди. Картер АҚШнинг бу соҳадаги стратегияси ўзгаргани ва янги ёндашув самаралироқ бўлиши кераклигига ишонтирди.
"Бу дастур ИШИД террорчилик гуруҳига қарши қуруқликдаги операция учун жуда муҳим аҳамиятга эга", деб айтди Картер ва АҚШ энди террорчилар билан кураш олиб бормоқчи бўлган суриялик кучларни тайёрлаш ва жиҳозлаш бўйича бошқача ёндашувдан фойдаланишини қўшимча қилди. Бироқ уларга ёрдам бериш учун айни вақтда конгресс томонидан музлатиб қўйилган 349 млн долларни "озод қилиш керак", деб таъкидлаб ўтди Картер.
Картернинг айтишича, Сурияга АҚШ президенти Барак Обама қарори билан юборилган 250 одамдан иборат махсус куч бўлинмаси ИШИДга қарши курашмоқчи бўлган суриялик кучларни, жумладан сунний арабларни аниқлайди, тайёрлайди ва жиҳозлайди.