Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида қабул жараёнларига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтади
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 4 май куни бўлиб ўтадиган 2016-2017 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган видеоконференция ўтказади.
Янги ўқув йили учун қабул жараёнларини самарали ташкил этиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга қабул қилиш шартлари билан кенгроқ таништириш мақсадида республика ҳудудларида турли учрашувлар ва тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 4 май куни соат 11.00дан бошлаб “Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 2016-2017 ўқув йили қабули” мавзусида видеоконференция ўтказади. Видеконференция олий таълим муассасалари ҳамда “Ўзбектелеком” АК ҳудудий видеоконференцалоқа студияларида ўтказилади.
Видеоконференция ишида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишлари мумкин. Мазкур тадбир давомида битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналарини университетнинг 2016-2017 ўқув йили қабул жараёнида топшириладиган зарур ҳужжатлар, имтиҳон ва талабаликка қабул қилиш шартларига оид батафсил маълумотлар олишлари мумкин бўлади.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъсул ходимлари абитуирентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволлларига жавоб берадилар.
Тадбир ҳақидаги қўшимча маълумотлар университет расмий сайтида маълум қилинган.