Спорт | 19:56 / 28.04.2016
2491
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўтказилаётган армрестлинг бўйича XV Осиё чемпионатининг дастлабки ғолиблари номи маълум бўлди

Тошкентда давом этаётган армрестлинг бўйича XV Осиё чемпионатининг дастлабки кунида ўсмирлар, катталар, фахрийлар ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар баҳслашди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўсмирлар ўртасида ўзбекистонлик спортчилардан Санжар Йўлдошев олтин медални қўлга киритди. Жавоҳир Латипов, Алибек Облоқулов, Маъмуржон Рустамов, Ҳасан Раҳмонқулов, Мухлиса Турсунбоева, Наврўза Абдураҳимова кумуш, Ҳасан Мўминов, Алишер Деҳқонбоев, Зоҳир Файзуллаев, Мирзодбек Жўрақулов, Владимир Бондар, Нозима Анварова, Моҳинабону Ғайбуллаева, Шаҳноза Абдураҳмонова бронза медаль билан тақдирланди.

Катталар ва фахрийлар ўртасида Султонбек Неъматуллаев, Александр Кравец, Хайриддин Зайнилов, Игорь Шишков шоҳсупага кўтарилди.

Жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасидаги баҳсларда Ферузбек Боймуродов, Сардор Худойбердиев, Ҳайитмурод Сарибоев, Отабек Қўчқоров, Алишер Турғунов, Абдулсамад Бобомуродов, Азамат Деҳқонов, Шерзод Усмонов, Азиз Отахўжаев, Дониёр Мирзаев, Ўлмас Муҳиддинов, Елена Аббосова, Гулноза Маматқулова, Наргиза Азимова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.