Жамият | 19:36 / 28.04.2016
2075
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автобус ёниб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Хитой шимоли-ғарбида автобус ёниб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесида маълум қилинган.

Ҳодиса Шэньси вилоятининг Ланьтянь уездида содир бўлган. Автобус Фучжоу-Иньчуань автомобиль магистралида ёниб кетган. Жабрланувчилар шифохонага етказилган.

Маҳаллий ҳукумат ҳодиса сабабларини ўрганиш учун махсус гуруҳ ташкил этилган.