Жамият | 20:10 / 28.04.2016
2411
1 дақиқада ўқилади

Йўловчиларни тунаган талончилар устидан жиноий иш қўзғатилди

Фуқаро К.Равшан ўзига тегишли “Isuzu” автомашинасида Самарқанд вилоятининг Иштиҳон тумани ҳудудидан ўтаётиб, дам олиш учун Аломат қишлоғи яқинида тўхтади. Бироз вақт ўтиб унинг олдига нотаниш уч киши келиб, куч ишлатиш йўли билан унинг 4 миллион 900 минг сўм пули ва уяли телефон аппаратини тортиб олди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Жабрланувчи бу ҳақда Иштихон тумани ИИБга хабар бергач, ушбу талончиликни содир этган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилди. Кўп ўтмай жиноятни самарқандлик К.Р., қашқадарёлик О.Н. ва сурхондарёлик Й.А. содир этганлиги аниқланиб, барчаси қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.