Жамият | 14:22 / 29.04.2016
2323
1 дақиқада ўқилади
11 ёшли бола компьютер ўйнашни тақиқлаган бувисининг қўлини синдирди
11 ёшли бола уни компьютер ўйнидан қайтармоқчи бўлган бувисининг қўлини уқлов билан уриб синдирди. Бу ҳақда Қирғиз-рус славян университетидаги халқаро алоқалар факультетининг дунё маданияти ва динларини ўрганиш бўйича ЮНЕСКО кафедраси ходими Владимир Школьний айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, мутахассислар болаларнинг компьютер билан боғланиб қолиш ҳолатлари кескин тарзда ошганлигини қайд этишган. «Олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда Қирғизистонда 16 фоиз бола компьютер ўйинларига боғланиб қолган», — деди Владимир Школьний.