АҚШ Ҳалабдаги госпиталга берилган ҳаво зарбалари учун жавобгарликни Сурия зиммасига юклади
АҚШ томонидан тасдиқланишича, 28 апрель куни Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳридаги госпиталга йўлланган ҳаво зарбалари Сурия ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби маълум қилган.
Унинг билдиришича, 1 кун давомида йўлланган шаҳарга ҳаво зарбалари туфайли 60дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шулардан 27 нафари «Чегара билмас шифокорлар» ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси кўмагида фаолият олиб борадиган касалхонада нобуд бўлган.
Унинг қайд этишича, АҚШ бундай ҳаракатни «тинчлик сулҳининг очиқчасига бузилиши» деб билади.
«Бунга йўл қўйиб бўлмайди» дея қайд этган Кирби.
Оқ уй матбуот хизмати раҳбари Жошуа Эрнест ҳам Ҳалабдаги воқеани Сурия ҳукумати томонидан тинчлик сулҳининг бузилиши сифатида баҳолаган.
«Бу ҳаво зарбалари ҳарбий ҳаракатларнинг давом этаётганини кўрсатди. Биз Сурия президенти Башар Асад ва уни қўллаб-қувватлаётган кучларнинг тинчликка қарши ҳаракатлари билан тўқнашмоқдамиз», дейди у.
У Россия томони Сурия ҳукуматига таъсир ўтказиши бўйича мажбуриятларини бажариши ва Асад режимини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ундаши керак.
«Россия келишилганидек Асад режимини тинчлик сулҳига амал қилишга чақириши ва ўз таъсиридан фойдаланиши керак. Россия бу борада юқуқларга эриша олади», деган Эрнест.