Жамият | 15:15 / 29.04.2016
2712
2 дақиқада ўқилади

Бишкекда уч аёлнинг жонига қасд қилишди

Бишкекнинг Айтматов кўчасида 29 апрель тунида уч аёлни ўлдириб кетишди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, воқеа жойида Жалолобод вилоятидан келган, М,В., 1975 йилда туғилган унинг синглиси М.А. 1997 йилда туғилган қизи М.Н. билан бирга яшашган.

“Бишкек ҳудудида 25 апрелдан 29 апрелига қадар “Қонун ва тартиб” деб номланган рейд ўтказилди. Уч кишининг ўлими ҳақидаги хабардан сўнг, Бишкек шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Свердлов шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда гумонлавнувчи 1982 йилда туғилган Ш.К. қўлга олинган. Унинг ёнидан ёғоч дастали пичоқ топилган. Қўлга олинганнинг қўлида жигарранг тусли доғ бўлган. Воқеа жойи текширилганда яна бир пичоқ ҳамда жигарранг доғ билан қопланган кийим топилган”, — дейилади ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотда.

Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.