Brent нефти нархи 48 доллардан ошди
Brent нефти нархи Лондоннинг ICE биржасида 48 доллардан ошди. Тошкент вақти билан соат 23:00 ҳолатига кўра, нефть нархи 48,01 долларни ташкил қилган. Бундан савдо маълумотлари далолат бермоқда.
Brent нефти нархи 27 апрелдаги сессия тугашидаги нархга нисбатан 1,9 фоизга ошган. 28 апрелдаги савдолар 47,10 доллардан бошланган эди.
Нефть нархи ошиши сабабли рублнинг мустаҳкамланиши давом этмоқда. Москва биржаси маълумотларига кўра, доллар 64,37 рублгача, евро 73,05 рублгача арзонлашган. Россия Марказий банкининг 29 апрелга иккита валюта учун расмий курси мос равишда 65,11 ва 73,92 рубль қилиб белгиланди.
Аввалроқ Жаҳон банки 2016 йил учун нефть нархи прогнозини 37 доллардан 41 долларга оширган эди. Прогноз бозордаги кайфиятнинг яхшиланиши ва долларнинг кучсизланиши ортида оширилган. Банкнинг ҳисоблашича, бозордаги меъёридан ортиқ таклиф истиқболда камайиб боради.