Жамият | 18:14 / 29.04.2016
7544
1 дақиқада ўқилади

Бухорода бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

Бухорода “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Мазкур кўргазма вилоят ҳокимлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими, меҳнат бошқармалари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазмада Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент ирригация ва мелиорация ҳамда Тошкент давлат стоматология институтларининг Бухоро филиаллари, шунингдек, вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўз таълим йўналишлари, ёшлар учун яратилган қулайликларни ишланма, видеоролик, баннер ва тарқатма материаллар орқали намойиш қилди.

Кўргазма доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 142 корхона, ташкилот ва муассаса 1 минг 500 га яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмаркада 418 нафар битирувчига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.