Жаҳон | 10:09 / 29.04.2016
2393
1 дақиқада ўқилади
Facebook видеотрансляциялар учун машҳур инсонлар ва нашрларга қанча пул тўлаши ошкор этилди
Facebook ижтимоий тармоғи таниқли юлдузлар ва қатор нашрлар учун Live хизматидан фойдаланган ҳолда минимум 20та трансляция қилгани учун 250 минг доллардан маблағ ажратади. Бу ҳақида BuzzFeed нашри хабар беради.
Шунингдек, нашр видеотрансляциялар учун моддий рағбанлантириш сифатида қўшимча даромадлар олишини ҳам таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ, Re/Code нашри ҳам Live хазматидан фойдаланилгани учун даромад олишини ва Facebook The New York Times, Buzzfeed ва Huffington Post каби таниқли нашрлар билан ҳамкорлик қилишини маълум қилган эди.
Шунингдек, Facebook’га қарашли бўлган Periscope хизмати ҳам фойдаланувчи «юлдуз»лар эътиборини рағбатлантирувчи даромадлар билан жалб этишни ўйлаб кўрмоқда.