Жаҳон | 22:02 / 29.04.2016
2770
1 дақиқада ўқилади

Икки британиялик Париж ва Брюсселдаги терактларни молиялаштиришда айбланмоқда

Бирмингем суди икки эркакка Париж ва Брюсселдаги портлашларни молиялаштириш бўйича айблов қўйди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Тергов тахминига кўра, айбланувчилар Муҳаммад Али Аҳмад ва Закариё Буфассил июлда ҳужумлар ташкилотчиларига 3 минг фунт стерлинг ўтказиб берган. Пулларни Брюссель аэропортидаги кузатув камералари томонидан қайд қилинган "шляпадаги одам" Муҳаммад Абриний олган.

Шунингдек, Бирмингемда Али Аҳмад билан 2015 йилда терактлар тайёрлаган Сумайё Буфассил ҳам қўлга олинди. 

Гумонланувчилар апрель ўрталарида ҳибсга олинган. Кейинги суд жараёни 13 майга белгиланди.