Спорт | 15:23 / 29.04.2016
1963
1 дақиқада ўқилади
«Манчестер Сити» «Боруссия»га Гундўған учун янги таклиф билан чиқди
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан ҳамон Илкай Гундўғаннинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Германиянинг Bild нашри берган хабарга кўра, инглиз клуби 25 ёшли Германия терма жамоаси яримҳимоячиси учун 22 миллион ва қўшимча бонуслар кўринишида 5 миллион евро таклиф қилган. Бонуслар Гундўғаннинг «Сити»да белгиланган миқдорда ўйин ўтказилишига қараб тўланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «шаҳарликлар» яримҳимоячи учун 18 миллион ва 5 миллион евро бонус кўринишида маблағ тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар тарқатилганди.
Маълумот учун, Гундўғаннинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.