Жамият | 14:53 / 29.04.2016
2359
1 дақиқада ўқилади

Мисрлик эр ўз хотинини саволига жавоб бермагани учун ўлдириб қўйди

Мисрлик эркак ўз турмуш ўртоғини саволига жавоб қайтармагани учун ўлдириб қўйган. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг “Ал-Риёд” газетаси хабар берди.

Полицияга бош миясидан оғир жароҳат олган аёл тўғрисида хабар келгач, тергов-суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада қотил аёлнинг эри экани маълум бўлди.

Воқеа аёл уйга кеч қайтган кунларнинг бирида содир бўлган. Эри ундан қаерда бўлганини сўрайди. Бироқ аёл бунга жавобан сукут сақлайди. Саволига жавоб ололмаган эркак ғазаб отига минади, унга хотининг ҳаракатлари ўта шубҳали туюлган.

Жаҳлдор эр хотини газ баллони билан аёл қонга беланиб жон таслим қилгунча урган.