Неймар 2015 йилда 9 миллион доллар эвазига самолёт xарид қилгани маълум бўлди
«Барселона» клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 2015 йилнинг августида қимматбаҳо харид амалга оширган.
Globo Esporte нашри хабарига кўра, 24 ёшли бу футболчи 9 миллион доллар сарфлаб, Cessna Citation 680 русумли ҳаво кемасини xарид қилган.
Бу самолёт бортига 12 йўловчини сиғдира олади ҳамда 5 минг км юқориликда 890 км/с тезликда ҳаракатлана олади. Унинг харажатлари Neymar Sport e Marketing фирмаси маблағлари ҳисобидан қопланган.
Сўнгги вақтларда Неймар Бразилия ҳамда Испанияда солиқлардан бўйин товлаш билан боғлиқ бир неча можарога аралашиб қолган. У Бразилия ғазнасига 2011-2013 йиллар мобайнида 16 млн доллар миқдоридаги солиқларни тўламагани айтилган.
Шу туфайли футболчига тегишли бўлган мол-мулкнинг бир қисми мусодара ҳам қилинган. Хусусан, 2015 йил Бразилия суди Неймарнинг 47 миллион долларлик мол-мулкини хатлашга қарор қилганди. 2016 йилнинг февралида эса суд унинг ҳисобини блоклаб қўйди.
Бундан ташқари, футболчининг қимматбаҳо яхтаси ва вертолёти олиб қўйилган.