Жаҳон | 16:12 / 29.04.2016
2008
1 дақиқада ўқилади

Норвегия қирғоқлари яқинида ичида 14 киши бўлган вертолёт қулаб тушди

Норвегия қирғоқлари яқинида нефть платформасига одамларни олиб кетаётган вертолёт қулаб тушган. Бу ҳақда TV2 хабар тарқатган.

Гувоҳларнинг маълумотига кўра, бу Шимолий денгиз ҳудудидаги нефть ҳавзасига одатий равишда ташув парвозини амалга ошираётган вертолёт бўлган. Ҳодиса Норвегиянинг катталиги жиҳатидан иккинчи шаҳри Берген шаҳрига яқин масофада содир бўлган.

Қайд этилишича, бу вертолёт ороллардан бири устидан ўтаётган вақтда ҳалокатга учраган ва ерга қулаб, портлаб кетган.

Унинг бортида 14 киши бўлган.

Норвег полициясининг твиттерида ҳодиса юз берган ҳудудга қутқарувчи гуруҳлар жўнатилган.