Ўзбекистон | 16:22 / 29.04.2016
5978
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Boeing-787 самолётлари қатновини 2016 йилнинг сентябридан бошлаб йўлга қўйиши мумкин

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонга Boeing-787 Dreamliner русумидаги икки дона авиалайнер олиб келинади.  Самолётлар қатнови 2016 йилнинг сентябридан бошлаб йўлга қўйилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда, миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ҳозирги вақтда самолётни олиб келишга масъул бўлганлар бу жараёнга тайёргарлик кўрмоқда.

Авиакомпания шунингдек, «Боинг-787» самолёти учун учувчиларни тўпламоқда. 18 пилотдан иборат жамоа ёзда Буюк Британиянинг Гатвик шаҳрида малака ошириш учун юборилади.

Авиакомпания «Боинг-787» русумидаги самолётларни олиб келиши 2014 йилда маълум бўлганди. Харид қиймати тахминан 240 миллион долларни ташкил қилади.

Boeing-787 Dreamliner — икки двигателли йўловчи ташувчи самолёт бўлиб, АҚШнинг Boeing Commercial Airplanes томонидан ишлаб чиқилган. Унга 250 нафардан 330 нафаргача йўловчи сиғади.