Жамият | 15:53 / 29.04.2016
2407
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик эркак автомобиль салонида ўзини осиб ўлдирмоқчи бўлди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бир эркак автомобиль салонида ўзини осиб ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда шаҳар тез тиббий ёрдам маркази маълум қилган.

27 ёшли эркакнинг қариндошлари айтишича, у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Бунга айнан нима сабаб бўлгани аниқ эмас.

Жабрланувчи Миллий шифохонанинг реанимация бўлимига жойлаштирилган. Унга “мия комаси” ташхиси қўйилган.