Спорт | 17:28 / 29.04.2016
2547
1 дақиқада ўқилади

Роналду душанба кунигача умумий гуруҳга қайтиши кутилмоқда

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду сон мушакларидаги жароҳатидан тезлик билан тузалмоқда.

Португалиялик футболчи узоқ масофаларга югуриш машқларини бошлаган ва унинг кайфияти кўтаринки руҳда. У 4 май куни ЕЧЛнинг ярим финалидаги жавоб учрашувида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда иштирок этишига ишонмоқда.

Футболчи ўзининг тўла тикланиши учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда ва кунига 3 маҳалдан машғулот ўтамоқда. Машғулотлар вақтида уни шахсий физиотерапевти кузатиб бормоқда.

Маrса хабарида айтилишича, Криштиану Роналду душанба кунидан бошлаб умумий гуруҳда шуғуллана бошлайди.

Қайд этилишича, унинг бел қисмидаги жароҳати шифокорлар маълум қилганидек жиддий бўлиб чиқмади. Шу туфайли, футболчи ҳужайра тўқималарида даволаш амалиётини ўтказишига ҳожат бўлмайди.